...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Reuters”: “Исроил айбсизлигини Россияга исботлади”


09:17, 22.09.2018 Олам
 5 388

Расмийлар барча керакли ҳужжатларни расмий Москвага тақдим қилди.

Аввалроқ, Россия ҳарбий ҳаво кемаси Латакия шаҳри яқинида Сурия томонидан уриб туширилганлиги ва бунда Исроилга бош айбдор сифатида қаралаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 21 сентябрь куни Исроил Республикаси Суриядаги Россиянинг Ил-20 самолётининг уриб туширилишида Исроил ҳарбийлари айбдор эмаслигини иботловчи ҳужжатларни расмий Москвага тақдим этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Ҳарбий ҳаво кучлари раҳбари ва бошқа офицерлар бошчилигидаги Исроил делегацияси фалокат юзасидан керакли ҳужжатларни олиб, зудлик билан Москвага борган.
“Биз самолёт уриб туширилишида Сурия тўғридан тўғри айбдор эканлигини исботладик”, дея хабар берган Исроил ҳарбийлари.
 
Мазкур ҳолат юзасидан аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўз муносабатини билдирганди. Президенг ушбу ҳалокатни Су-24 қирувчиси ҳалокати билан таққосламасликни тавсия қилган.
 
“Ўшанда турк қирувчиси била туриб бизнинг самолётни уриб туширганди. Бу вазият кутилмаган фожиавий занжирга ўхшайди. Негаки, Исроил самолёти бизникини уриб туширмаган”, деган Путин Венгрия Бош-вазири Виктор Орбан билан бўлган музокаралар якунида.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Исроил Россия Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!