...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал Мадрид” Германияга 24 футболчи билан жўнаб кетди


19:07, 24.04.2018 Спорт
 2 541

“Бавария” – “Реал Мадрид” учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Мадриднинг “Реал” клуби чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки баҳсда Германияга сафар  уюштиради.
 
Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан “Бавария”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди.
 
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.
 
Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Марсело, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Тео Эрнандес, Хесус Вальехо, Ашраф Ҳакими.
 
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Марко Асенсио, Иско, Матео Ковачич, Дани Себальос, Маркос Льоренте.
 
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Гарет Бейл, Бензема, Лукас Васкес, Борха Майораль.
 

 
Маълумот учун, “Бавария” – “Реал Мадрид” учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун “Ливерпуль” – “Рома” учрашуви бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!