...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор” клуби Алишер Усмонов ҳақидаги хабарларни рад этди


12:23, 10.04.2017 Спорт
 4 695

Айни вақтда “Пахтакор” ФК бу хабарлар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

“Пахтакор” ФК муассислари ўзгаргани ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Бу ҳақда “Пахтакор” футбол клуби матбуот хизмати Qalampir.uz'га расман хабар берди.
 
“Бугунги кунда “Пахтакор” ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида. Интернет сайтларида бир неча бор тарқатилган хабарлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни вақтда “Пахтакор” ФК бу хабарлар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
 
Клуб барча турдаги ОАВ вакилларига мурожаат қилади ва “Пахтакор” ФК ҳақидаги хабарлар фақатгина клуб расмий сайтида тарқатилган тақдирда ҳақиқатга мос келишини билдиради”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам “Пахтакор” футбол клуби акциялари тадбиркор Алишер Усмонов томонидан сотиб олингани хабар қилинган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Алишер Усмонов Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!