...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди


12:48, 11.08.2017 Спорт
 1 899

Тадбир иштирокчилари марҳум футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди.

Бугун, 11 август куни “Пахтакор-79” аъзолари вафотига сабаб бўлган авиаҳалокат содир бўлганига 38 йил бўлди.
 
Шу муносабат билан 11 август куни Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
 
Аввалига соат 09:00 да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди ва Тўлаган Исоқов ҳамда Наримон Жалолов сўзга чиқиб, марҳум пахтакорчиларни хотирлади.



“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди.





Қайд этиш жоиз, 5–9 август кунлари ўсмир болалар ўртасида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнири бўлиб ўтди.
 
Финалда “Пахтакор” ва “Янгиер” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди ва Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги ёш “Пахтакор” жамоаси хотира турнирининг ғолиби бўлди.



Учинчи ўрин кечган баҳсда Наманган ОЗК футболчилари “Пахтакор-2”дан 3:2 ҳисобида устун келди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Николай Любарцев, Виталий Капустянский ва Наримон Жалолов каби футбол фахрийлари ҳамда “Пахтакор” бош директори Дмитрий Адисман иштирок этишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор-1979 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!