...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Украинадан пулини ололмаяпти


15:39, 22.08.2017 Жамият
 3 246

Молиявий операциялар Украинанинг “Старокиевский” банки орқали амалга ошириб келинган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик корпус раҳбари Алишер Абдуалиев Украина банкининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан қарздор эканлигини маълум қилди.
 
Хабарларга кўра, Украинадаги банкларда ҳукм сураётган  молиявий инқироз туфайли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 500,000 АҚШ доллари атрофида молиявий зарар кўрган. Алишер Абдуалиевнинг айтишича, 2014 йилдан ҳозирги кунга қадар берқарор иқтисодий вазият туфайли Украинанинг кичик банкларидаги ахвол аянчли ва улар ўз фаолияти тўхтатмоқда.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК молиявий операцияларни “Старокиевский” банки орқали амалга оширган. Компаниянинг мазкур банкда ҳисоб рақами бўлган. Украина банклари орасида “Старокиевский” 128-ўринда туради. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Украина Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар