...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон термаси қирғизлар билан беркиниб ўйнайдиган бўлди


15:10, 22.08.2017 Спорт
 2 824

Ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши муносабати билан стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди.

Осиё минтақасида ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги раундида иштирок этаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда 2 та муҳим учрашув кутиб турибди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб 31 август куни Хитой терма жамоаси билан куч синашса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади.
 
Икки муҳим учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси қўшни Қирғизистон терма жамоаси билан назорат баҳси ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Баҳс 25 август куни Тошкентда бўлиб ўтади.
 
Маълум бўлишича, меҳмонларнинг талаби билан ушбу ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Яъни стадионга мухлислар ва журналистлар киритилмайди. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум.
 
Шунингдек, ушбу ўйинда Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.
 
Аввалроқ, “Sport” телеканали ўртоқлик ўйинини тўғридан-тўғри намойиш қилишни режалаштирганди. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва меҳмонлар учрашувни ёпиқ тарзда ўтказишни лозим деб топди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!