...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив” бугун реванш олади, мухлислар эса стадионга бепул киради


14:34, 12.03.2018 Спорт
 2 858

Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.

Бугун, 12 март куни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида 4-тур учрашувини ўтказади.
 
Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланадиган ўйинда “темирйўлчилар”га яна Қатарнинг “Ал Дуҳайл” жамоаси рақиблик қилади.


 
“Локомотив” ўтган турда Қатарга сафар уюштириб, Ал Дуҳайл”га имкониятни бой бериб қайтган эди. Энди Андрей Микляев шогирдлари бугунги ўйинда рақиблардан реванш олишга ҳаракат қилишади.
 
Шунингдек, футбол ишқибозлари “Локомотив” – “Ал Дуҳайл” учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади.  Билетлар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.
 
ОФК Чемпионлар Лигаси.
4-тур. Тошкент. “Локомотив” стадиони.
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар)
Бош ҳакам:  Кимура Ҳироюки (Япония)
Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония),  Нишиҳаши Исао (Япония)
Захира ҳаками:  Банержи Пранжал (Ҳиндистон).
 
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” баҳси соат 17: 00да “Локомотив” стадионида бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Ал Дуҳаил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!