...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ислом бирдамлик ўйинлари” тугади: ўзбекистонликлардан самарали натижа


09:09, 24.05.2017 Спорт
 2 483

Мусобақада қатнашган 102 нафар спортчи спортнинг 15 турида ғолиблик учун кураш олиб борди.

11 кун давомида Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” 22 май, душанба куни  якунига етди. Мусобақада 54 давлатдан уч мингга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
 
Каспий бўйида ташкил этилган мусобақага энг катта делегация билан Туркия терма жамоаси ташриф буюрганди. Улар мусобақада 336 нафар спортчи билан иштирок этишди.
 
Шу ўринда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да катта делегациялар билан қатнашган давлатлар рўйхатига эътибор қаратиб ўтамиз.
 
1. Туркия - 336
2. Озарбайжон - 325
3. Саудия Арабистони - 162
4. Эрон - 158
5. Покистон - 154
6. Марокаш - 135
7. Жазоир - 120
8. Индонезия - 110
9. Ўзбекистон - 102
10. Туркманистон - 86
 
Ўзбекистон делегацияси спортчилар сони бўйича тўққизинчи ўринда қайд этилган бўлса, медаллар жамғариш борасида Ўзбекистон делегацияси умужамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашди.
 
Самарадорлик борасида кучли учликни Ўзбекистон делегацияси якунлаб берди. 102 нафар спортчилар жами 63 та медалга эга чиқишди. Фоиз ҳисобида бу кўрсаткич 61,76 фоизни ташкил қилди.
 
Медаллар жамғариш борасида мусобақада кучли еттилик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:
 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ислом бирдамлик ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!