...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Davr bank” ходими 149 млн сўмни ўзлаштириб олди


19:21, 31.08.2018 Жамият
 5 660

Банк ходими шаҳардани МЧЖлардан бирининг раҳбари билаан тил бириктирган.

Жорий йил 18 август куни Тошкент шаҳар ИИББга “Давр-банк” хусусий акциядорлик тижорат банки тизими орқали ўзганинг мулкини ўзлаштириб, талон-торож қилаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
 
Маълумотга кўра, “Tosh Invest” масъулияти чекланган жамияти директори Д.Ш. “Давр-банк” тизими орқали қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш орқали ўзгалар мулкини талон-торож қилган.
 
Шу асосда, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан текширув ўтказилиб, далиллар тўпланган. ХАТБ “Давр-банк” ҳам аудиторлик текшируви ўтказган.
 
Текширувлар натижасида, жорий йил май-июнь ойларида ХАТБ “Давр-банк” Амалиёт бошқармасида ишлаган У.А. ҳамда “Tosh Invest” МЧЖ директори Д.Ш. ўзаро тил бириктиргани аниқланган.
 
Улар ихтиёрларида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида, бир нечта жисмоний шахслар номига мақсадли равишда пластик кредит карталарини расмийлаштирган. Кредит маблағларини ушбу пластик карталарига ўтказмай, ХАТБ “Давр-банк”га тегишли бўлган 149 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини “Tosh Invest” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, жорий йил 29 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган моддий зарар тергов даврида тўлиқ ундирилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Банк Жиноят Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар