...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Битлз” гуруҳининг продюсери 90 ёшида вафот этди


13:08, 09.03.2016 Шоу-бизнес
 2 074

Жорж Мартин 1996 йилда рицарлик унвонига муносиб топилган эди.

Битлз гуруҳининг продюсери Жорж Мартин 90 ёшида оламдан ўтди.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Мартин мусиқа тарихидаги энг машҳур продюсерлардан бири ҳисобланади.  Мухлислар уни,  баъзан  “Бешинчи Битл” деб ҳам аташади.
Жорж Мартиннинг ўлими ҳақидаги хабар “Битлз” гуруҳининг созандаси Ринго Старрнинг Twitter’и орқали тарқалди,  кейинчалик Universal Music ҳам буни тасдиқлади.

Мартин “Битлз”ни 1962 йилда ўзининг “Парлопҳоне” студиясига қабул қилган ва гуруҳ билан муваффақиятли иш олиб борган.

Фаолияти давомида,  Жорж Элтон Жон,  Селин Дион,  Кенни Рожерс,  Жефф Бек ва Неил Седака каби қўшиқчиларга ҳам продюсерлик қилган.
Жорж Мартин Лондоннинг шимолида,  Хайберида туғилган. Унга 1996 йилда рицар унвони берилган.

Маълумот ўрнида,  “Битлз” рок  гуруҳига 1960 йилда Ливерпулда асос солинган.  Гуруҳнинг Жон Леннон,  Пол Маккартни,  Жорж Харрисон ва Ринго Старр каби аъзолари бўлган.  “Битлз” таркибида турли йилларда,  Пит Брест,  Стюарт Сатклифф ва Жимми Никол ижод қилганлар.   Гуруҳ 1963-1970 йилларда 13 та расмий студия альбомлари ва 211 қўшиқ чиқарган.

Теглар:Битлз Beatles Жорж Мартин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!