...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона”: Барак Обама фарзандларининг қизиқиши сабаб АҚШда футбол клуби очади


15:32, 27.07.2017 Спорт
 2 008

Барак Обама қизлари туфайли футболга қизиқиб қолганини тан олди.

27 июль куни АҚШда “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама билан учрашди.
 
Бартомеу ва Обама бугун тонгда бўлиб ўтган “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” (1:0) ўртоқлик ўйини вақтида учрашиб, АҚШда аёллар футбол жамоаси ташкил этиш тўғрисида сухбатлашдилар.
 
Маълум бўлишича, Барак Обама қизлари Мария Энн ва Наташанинг футболга бўлган қизиқишлари инобатга олиб, шундай хулосага келган.
 
Шунингдек, собиқ президент қизларининг қизиқиши сабаб футболни ёқтиришини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради “Барселона”нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Барак Обама Барселона Хосеп Бартомеу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!