...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Air France” олис масофага учувчи рейсларни бекор қилди


17:48, 21.02.2018 Олам
 2 434

Авиакомпания юзага келган ҳолат учун узр сўрамоқда.

Бугун, 21 февраль куни Франциянинг “Air France” авиакомпанияси иш ташлаш сабабли Париждан учувчи олис масофали парвозларнинг ярмини бекор қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
 
Шу билан бирга 25 фоиз ўрта масофавий рейслар ва 15 фоиз яқин масофага учувчи парвозлар вақтинчалик тўхталилди.
 
Авиакомпания хизматчилари иш ҳаққи оширилишини талаб қилмоқда. Иш ташлаш кун бўйи давом этади.
 
“Air France” юзага келган ҳолатдан афсусда эканини билдирди ва ноқулайликни камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ваъда берди.
 
Авиакомпания раҳбарияти йўловчиларга парвозни бекор қилиши ёки билетларини қўшимча тўловларсиз кечроқ муддатга алмаштиришни маслаҳат бермоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Air France иш ташлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!