...
МЕНЮ
ONLINE TV

Греция 27 апрелгача янгиликларсиз қолди


11:58, 23.04.2016 Олам
 2 686

Мамлакатда ОАВ ходимлари иш ташлаш эълон қилди.

Умумгреция журналистлар иттифоқи федерацияси (POESY) ва Умумгреция ОАВ ходимлари ассоцияцияси (POEPTYM) мамлакатда нафақа ислоҳотларига қарши норозилик белгиси сифатида 27 апрелгача иш ташлаш эълон қилдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Грецияда 21 апрелдан буён ёзма ва интернет-нашрлари журналистларининг огоҳлантирувчи 48 соатлик иш ташлаши бошланди. 22 апрель санасида норозилик акциясига телеканал ва радиостанция ходимлари қўшилдилар. Касаба уюшмасининг қарорига кўра, Ахборот ва коммуникация бош котибияти (собиқ Греция Матбуот вазирлиги),  Афина ахборот агентлиги ва бир қатор муассасаларнинг Матбуот хизматлари ишламаяпти. 
 
Греция парламенти нафақа ва ижтимоий суғурталаш тизимлари ислоҳотлари тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши туфайли,  мамлакат журналистлари 27 апрель тонги соат 6:00 гача иш ташлаш эълон қилдилар. Шу кунларда телеканаллар ва радиоканалларга 15 дақиқалик норозилик чиқишларини эфирга узатишга рухсат берилди. Бундай кўрсатувлар давомида мамлакатдаги бир қатор ОАВ янги қонун лойиҳасига нисбатан норозилигини ифода этиши мумкин.
 
Касаба уюшмалари ОАВни иш ташлаш юзасидан муваффақиятга эришиш учун барча чораларни кўришга чақирмоқда. Янги қонун лойиҳаси нафақа ёшини 67 ёшгача кўтаришдан ташқари, суғурта тўловларини ошириш, келажакдаги нафақа олувчиларнинг белгиланган нафақасини камайтириш каби режаларни ҳам назарда тутади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Иш ташлаш ОАВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!