...
МЕНЮ
ONLINE TV

​The Sun: Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди


23:19, 04.05.2017 Олам
 4 920

"Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди. Эдинбург герцоги номи билан ҳам танилган шаҳзода Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи эди".

Англиянинг машҳур "The Sun" нашри катта хатолик билан Буюк Британия Қироличаси Елизаветанинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Шаҳзода Филипнинг ўлими ҳақидаги хабарни адашиб нашр қилиб юборди.

"Шаҳзода Филип 95 ёшида вафот этди. Эдинбург герцоги номи билан ҳам танилган шаҳзода Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи эди. Ушбу жуфтликнинг 4 фарзанди бор эди – шаҳзода Чарльз, малика Анна, шаҳзода Эндрю ва шаҳзода Эдуард", дейилади нашр хабарида.

Ундан кейин француз нашрлари ҳам худди шундай қўпол хатолик билан Шаҳзода Филип вафот этгани ҳақида хабар тарқатиб юборишди. Хабар бир неча дақиқадан кейин олиб ташланди, лекин Google қидирув тизимида анча вақт қолиб кетди.

Аниқланишича, Шаҳзода бугун истеъфога чиққани ҳақидаги хабардан кейин "The Sun" нашри шошилишда унинг вафоти учун тайёрланган мақолани чоп этиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Буюк Британия қироличаси Елизавета хонадони Букингем саройида кутилмаганда фавқулодда ҳолат кузатилган эди.
 
Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритиб, Қиролича ва Шаҳзода Филип вафот этмаганини маълум қилганди.

Теглар:Шаҳзода Филип 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!