...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йигирма марта ҳомиладор бўлган аёл ўн тўққизинчи фарзандини дунёга келтиради


15:24, 30.03.2017 Бу қизиқ
 6 481

Рэдфордлар оиласида жами 10 нафар ўғил ва 9 та қизалоқ дунёга келган

Буюк Британиянинг энг серфарзанд оиласи яна бир кишига кўпайиш арафасида. 2017 йилнинг сентябрь ойида Сью ва Ноэль Рэдфордлар оиласида йигирманчи фарзанднинг дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилди.
 
Айни дамда 40 ёшни қарши олган Сью Рэдфорд ва унинг 45 ёшли турмуш ўртоғи Ноэль Рэдфорд 18 фарзандни тарбияламоқда. Уларнинг энг кичиги 2 ойлик.
 
Аслида Сью ҳар сафар кўзи ёригач, бошқа фарзанд кўрмаслигини айтади. Аммо ҳар гал ҳомиладор эканини билиб қолади ва болани дунёга келтиради.
 
“Бу сафар ҳам айнан шундай бўлди. Шунинг учун “ҳеч қачон ҳеч қачон дема!” иборасини ишлатамиз”, дейди Сью.
 
Сью илк бор 14 ёшида она бўлган. Оиланинг тўнғич фарзанди ҳозир 27 ёшда.
 
Маълумотларга кўра, 19-қизини дунёга келтиришдан аввал Сью бошқа фарзандига ҳомиладор бўлган. Бироқ ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида аёл фарзандидан айрилган.
 
Шу тариқа рўйхат бўйича йигирманчи бўлиб туғилиши керак бўлган Ҳалли 19-фарзанд сифатида дунёга келган. Умумий ҳисобда эса Сью 20-фарзандига ҳомиладор.
 
Рэдфордлар оиласида жами 10 нафар ўғил ва 9 та қизалоқ дунёга келган. Улар билан танишинг.
 
Крис 27, София 22, Хлоя 21, Жек 19, Даниель 17, Люк 15, Милли 14, Кати 13, Жеймс 12, Элли 11, Аими 10, Жош 9, Макс 7, Тилли 6, Оскар 4, Каспер 3 ёш, Фиби 1 ёш ва 2 ойлик Ҳалли.
Умида Якубова

Теглар:Серфарзанд Рэдфордлар оиласи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!