...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониядаги кучли зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам жароҳатланди


11:15, 15.04.2016 Олам
 2 855

Ер қимирлаши 9 кишининг умрига зомин бўлди.

Япониянинг Кюсю ороли жанубида жойлашган Кумамото префектурасида юз берган 6.5 магнитудали кучли зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
 
14 апрель, пайшанба куни кечқурун сейсмик маркази Кумамотода бўлган кучли зилзиладан сўнг 120 та ер силкинишлари (афтершок) кузатилди. Ер қимирлаши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди. 
 
Зилзила содир бўлган ҳудудларда 14 минг оила электр энергиясидан, 20 минг оила сув таъминотидан ва 6 минг оила газдан маҳрум бўлди. 44 мингдан ортиқ одам 505 та эвакуацион пунктларга кўчирилди.  Қутқарув операцияларида беш мингга яқин ҳарбий хизматчи, полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иштирок этмоқдалар.
 
Хабарга кўра, зилзила Кюсю оролидаги атом электр стансиясига зарар етказмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Кюсю Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!