...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келди


11:05, 15.04.2016 Жамият
 4 588

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 14 апрель куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг Қозоғистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 апрелда бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар