...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда яна кучли зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор


14:06, 16.04.2016 Олам
 4 537

Икки кун ичида Кюсю оролида иккита кучли зилзила юз берди.

Япониянинг Кюсю оролида яна зилзила содир бўлди. Бу сафарги зилзила 7.3 магнитудали бўлиб, кўплаб биноларни вайрон қилди. Бир кун олдин ҳам нисбатан кучсизроқ ер қимирлаши юз берган эди ва тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган эди.
 
Пайшанба кунидан буён давом этиб келаётган зилзилалар серияси натижасида жами 29 киши ҳалок бўлди. Зилзила Кумамото префектураси ва унга туташ ҳудудларда кузатилмоқда. Ер қимирлаши оқибатида икки минг киши жароҳатланди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
 
Кюсю оролидаги атом электр станциясига зарар етмаган ва станциядаги икки реактор нормал ҳолда ишламоқда.
 
Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Кумамото префектурасида 69 минг одам эвакуация қилинган.  Минглаб оилалар газ, электр ва сув таъминотидан маҳрум бўлдилар.
 
Кумамото аэропорти биноси ер қимирлашидан зарарланди ва вақтинчалик ёпилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Кумамото Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!