...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистон ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини олди


13:52, 16.04.2016 Жамият
 2 230

ШҲТ Котибиятида бўлиб ўтган маросим чоғида ташкилотга аъзо давлатлар димломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.

2016 йилнинг 16 апрель куни Пекин шаҳрида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва Арманистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Арманистон Республикасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шериги мақомини тақдим этиш тўғрисидаги Меморандумни имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

ШҲТ Котибиятида бўлиб ўтган маросим чоғида ташкилотга аъзо давлатлар димломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.
 
ШҲТнинг 2008 йил 28 августдаги Мулоқот бўйича шерик мақоми тўғрисидаги низом ҳамда ташкилот доирасида амал қиладиган бошқа халқаро шартномалар ва ҳужжатларга кўра томонлар Меморандумда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли асосий йўналишлари белгиланди.
 
Мазкур Меморандум имзоланган санадан эътиборан кучга кирди.
 
Шу тариқа ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қатор давлатларга ташкилотнинг мулоқот бўйича шериги мақомини тақдим этиш тўғрисида 2015 йил 10 июлдаги қарорлари тўлиқ амалга оширилди. Илгарироқ Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги доирасида Камбоджа Қироллиги, Озарбайжон Республикаси,  Непал Федератив Демократик Республикаси билан тегишли меморандумлар имзоланган эди.
 
Ҳозирги кунда ШҲТ 6 та аъзо давлат (Қозоғистон, Хитой,  Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон), 6 та кузатувчи давлат (Афғонистон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон ва Покистон) ва 6 та мулоқот бўйича шерик давлатни (Озарбайжон,  Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка) ўз ичига олади.

Теглар:ШҲТ Арманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар