...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Мудофаа вазирлигига ҳакерлар ҳужум қилди


12:24, 28.11.2016 Олам
 2 463

Киберхавфсизлик учун жавобгар бўлган Масакадзу Сайто ушбу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Япония Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли кучлари алоқа тизими ҳакерлар ҳужумига учради. Маълумотларга кўра, ушбу ҳужум аломатлари сентябрь ойида пайдо бўлган эди. Бу ҳақда “Interfax.ru” нашри хабар берди.
 
“Тизим бузилиш натижасида бир нечта маълумотларда хатоликлар пайдо бўлган. Кўрилган зарарнинг умумий миқдори маълум эмас”, деб баёнот берган Япония Мудофаа вазирлиги.
 
Ҳакерлик ҳужуми юқори даражадаги мутахассис томонидан уюштирилганини ҳисобга олган ҳолда Япония Мудофаа вазирлиги алоқа тизимида ахборот хавфсизлигини янада кучайтирди.
 
Киберхавфсизлик учун жавобгар бўлган Масакадзу Сайто ушбу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Япония Мудофаа вазирлиги Ҳакерлар ҳужуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!