...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония биржасида катта ўғрилик


14:01, 27.01.2018 Олам
 2 242

Ўғриланган криптовалюта қиймати 527 млн долларга тенг

Япониянинг “Coincheck” криптовалтюта биржасидан қиймати 58 миллиард иена ёки 527 миллион АҚШ долларига тенг бўлган NEM криптовалютаси ўғриланган, бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Кеча, 26 январь куни “Coincheck” ОАВ биржа фойдаланувчилари ҳисобидан 725 млн доллар олиб чиқилгани ҳақида тарқалган хабардан кейин муқобил криптовалюталарда савдо қилишни тўхтатган. Бошида “Coincheck” ўз блогида электрон ҳамёнларни NEM криптовалютаси билан тўлдиришда чекловлар борлиги ҳақида хабар берган. Бундан кейин биржа NEM ни сотиб олиш, сотиш ва ечиб олишга тақиқ қўйилгани ҳақида хабар берган. NEM Foundation бошлиғи Лон Вонгнинг билдиришича, бу ўғрилик “бутун дунё тарихидаги энг йириги”дир.
 
Маълум бўлишича, биржа раҳбарияти дастурчиларнинг ҳисобдан пул ечиб олишда бир неча калит-паролли тизим - MultiSig технологиясидан фойдаланиш тавсиясига эътибор қаратишмаган. Бундан ташқари, биржа раҳбарияти мижозлар ҳисоб рақамини интернетдан ажратилган компьютерда сақламаган, бу эса ўғрилик хавфини оширган.
 
“Интернетсиз бошқарув тизими техник тузилган, бу иш учун эса одамларимиз етишмаганди”, деб тан олди биржа раҳбари 27 ёшли Коичиро Вада.
 
Маълумот учун, NEM криптовалютаси Японияда жуда машхур, NEM ниг ўзи эса “CoinMarketCap” рўйхатига кўра дунёдаги энг йирик 10 та криптовалютадан биридир.
 
Япония молиявий операциялар бўйича бошқармаси суриштирув ишларини бошлаган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Coincheck Криптовалюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!