...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давос: Ким нималар деди?


13:55, 27.01.2018 Олам
 2 300

Давосда чиқиш қилган дунёдаги энг машҳур кишиларининг маърузалари барчанинг эътиборида бўлди.

Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида Халқаро иқтисодий форумининг расмий йиғилишлари ўтказилди. Бу ҳақда Weforum.org сайти хабар бермоқда.
 
Аввалроқ Давос шаҳрида Халқаро иқтисодий форуми йиилишлари ўтказилаётгани ҳақда хабар берган эдик. Ушбу форумда 400 дан ортиқ сессия ўтказилди. Ушбу сессиялар давомида қатнашган ҳар бир мамлакат вакиллари ўзларининг дастурлари билан қатнашди.
Қуйида шу ҳақида тўхталамиз:
 
  1. Нарендра Моди (Ҳиндистон Бош вазири): “Цивилизацияларга 3 та йирик таҳдид ҳақида”
 

 
Моди цивилизацияларга катта таъсир қиладиган 3 нарса ҳақида гапирди:
  • Иқлим ўзгариши;
  • Терроризм таҳдиди;
  • Глобаллашув жараёни.
  1. Дональд Трамп (АҚШ президенти):
“Савдо, солиқлар ва Америка биринчи навбатда нима дегани?”
 

 
Д.Трамп ўз нутқида асосан қуйидагиларга эътибор қаратди:
  • Америка тадбиркорлар учун доимо очиқ;
  • Америка иқтисоди қайта янгиланмоқда.
  1. Жек Ма. (Alibaba group асосчиси):
IQ да севги”
 

 
Жек Ма ўз чиқишида шундай деди:
“Инсон доимо юқори даражали IQ га интилиб яшаши керак. Агар ўзингизда йўқотиш сезсангиз, сиз IQ ни севишингиз керак”. Жек Ма жамиятда аёлларнинг ўрни ва улар ҳар қандай компанияга муваффақият олиб келишини таъкидлади. Хусусан, ўз компаниясида раҳбар аёллар 37% ни ташкил қилишини қўшимча қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Дунё иқтисодий форуми Давос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!