...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилда неча кун дам олишингизни биласизми?


21:46, 13.11.2018 Бу қизиқ
 26 803

Президент фармонига кўра, Янги йилдаги дам олиш кунлари ҳам ўзгарган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 12 ноябрь куни “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Унга кўра, яқинлашиб келаётган 2019 йилдаги дам олиш ва иш кунлари қуйидагича ўзгартирилди.
 
Демак дам олиш кунлари қуйидагича:
 
30 декабрь (якшанба);
31 декабрь (душанба) – 29 декабрдаги иш куни 31 декабрга кўчирилади;
1 январь (сешанба) – Янги йил;
2 январь (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни.
3 январь (пайшанба) иш куни 5 январь, шанба кунига кўчирилади.
 
Ўзгаришларга кўра, 2018 йилнинг 29 декабрь ва 2019 йилнинг 5 январь кунлари иш куни бўлади.
 
Қуйида 2019 йилнинг календари билан танишишингиз мумкин.
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!