...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги туққан аёл ўз хуштори билан келишиб, икки ойлик боласини сотди


16:15, 12.10.2017 Олам
 7 455

Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз фарзандини 30 минг рублга сотаётганда қўлга олинди.

10 октябрь куни Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг яқиндагина туғилган қиз фарзандини Россиянинг Воронеж шаҳрида сотаётганида қўлга олинди.
 
Қизалоқ 30 минг рубль эвазига сотилаётганда жиноятчилар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Уларга нисбатан одам савдосига қасд қилиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.
 
8 сентябрь куни 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қиз чақалоқни дунёга келтиради ва ҳеч қандай рўйхатдан ўтказмайди. Бу ҳақда “Уралинформбюро” хабар берди.
 
Маълум бўлишича, боланинг отаси эканлиги гумон қилинаётган эркак аёлнинг қонуний турмуш ўртоғи бўлмаган.
 
Қизча тиббиёт ходимларига саломатлигини назорат қилиш учун берилган бўлиб, шифокорлар қизалоқнинг аҳволи яхши эканини билдирмоқда.
 
Гўдакнинг баданида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги хабар қилинди. Жиноят иши бўйича тергов жараёнида суддан айбланувчиларни ҳибсга олишни сўраш режалаштирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят иши Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
16:51 12.10.2017

ВАТАНГАДО БУЛИБ ЮРИШИНГ КАМДЕК, КОТИЛ ХАМ БУЛДИНГМИ УЛ БУ КУНИНГДАН УЗБЕКЛАРНИ ШАРМАНДА КИЛМАЙ!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!