...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ халқаро қидирувга берган жиноятчилар Қозоғистонда тутилди


19:30, 27.11.2018 Олам
 5 845

Тадбир натижасида одам савдоси билан боғлиқ 95 ҳолат аниқланган.

22-26 ноябрь кунлари Марказий Осиёнинг тўрт мамлакати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон илк бор бир вақтда ҳамкорликда “SТOP трафик” тезкор-профилактик тадбирини ўтказди. Тезкор-тадбир одам савдосининг олдини олишга қаратилди.
 
Тадбир натижасида одам савдоси билан боғлиқ 95 ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қозоғистонда 67 та шундай ҳолат аниқланган.
 
“Полиция ходимлари ўзбек ҳамкасблари билан Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистон ИИВ халқаро қидирувга берган, одам савдоси ва фирибгарлик билан шуғулланган икки жиноятчи қўлга олинди”, дейилади хабарда.
 
Полиция маълумотига кўра, фоҳишалик билан шуғулланиш учун жалб қилиш, мажбурий меҳнатга тортиш мақсадида ноқонуний тарзда озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, одам савдоси жиноятлари тез-тез учраб туради. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!