...
МЕНЮ
ONLINE TV

Yahoo: “Бизга 2013 йилдан бери хакерлар ҳужуми уюштирилаётган экан”


11:51, 15.12.2016 Олам
 1 998

Афсуски, қўлга киритилган маълумотлардан турли ноқонуний йўлларда, хусусан жиноят содир этишда, ўғирликда фойдаланишлари мумкин

АҚШнинг Yahoo почта хизмати ҳакерлар ҳужумига учраганини  тан олди. Бу ҳақда “Nytimes.com” хабар бермоқда.
 
Унинг хабар беришича, 2013 йилдан буён амалга ошириб келинган ҳакерлар ҳужуми натижасида Yahoo хизматининг 1 миллиард фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлган бўлиши мумкин.
 
Yahoo фойдаланувчиларининг исми ва фамилияси, туғилган саналари, уларнинг электрон почта манзили ҳамда пароли, уяли алоқа рақамлари каби маълумотлар ҳакерлар хужуми натижасида номаълум шахсларга ошкор бўлди.
 
Афсуски, ушбу маълумотлардан улар турли ноқонуний йўлларда, хусусан жиноят содир этишда, ўғирликда фойдаланишлари мумкин.
 
Айни вақтда Yahoo хизмати полиция билан ҳамкорликда ҳакерларнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бораётганини маълум қилган.
Умида Якубова

Теглар:Yahoo Ҳакерлар ҳужуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!