...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонлик аёл 72 ёшида илк бор она бўлди


10:09, 11.05.2016 Олам
 6 047

Каурнинг кўзи ёриган тиббиёт марказида 2006 йил 70 ёшли, 2008 йили эса 66 ёшли аёллар ҳам она бўлишган.

Ҳиндистонда истиқомат қилувчи Далжиндер Каур 72 ёшида илк фарзандини, жажжигина ўғлини дунёга келтирди, дея хабар беради “Hindustun Times”. Каурнинг турмуш қурганига 46 йил бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳозир 79 ёшда. 20 йил аввал Каурда ҳайз кўриш даври ўз ниҳоясига етган ва климакс даври бошланганди. Шунга қарамай, у она бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Каур турмушга чиққач, узоқ йиллар давомида турмуш ўртоғи билан фарзанд кўриш учун даволанди. Аммо натижа бўлмади. Айни дамда Каурнинг ёши 72 га етган бўлсада, у ҳаётидаги энг катта орзусининг ушалиши – фарзанд кўриш учун экстракорпорал уруғлантириш усули ёрдамида ҳомиладор бўлишга қарор қилди.

Бунда Каурга Ҳиндистоннинг Хисар шаҳридаги тиббиёт марказларидан бири ёрдам берди. Каур айни марказга 2013 йил мурожаат қилганди. Марказдаги шифокорлар Каурга унинг фақат ЭКО йўли билан ҳомиладор бўла олишини айтишгач, Каур нима бўлганида ҳам фарзандли бўлиши кераклигини айтади.

Икки бор ўтказилган ЭКО жараёни муваффақиятсиз кечади. Учинчи бор эса у ҳомиладор бўлади. Айтиш керакки, Каурнинг кўзи ёриган тиббиёт марказида 2006 йил 70 ёшли, 2008 йили эса 66 ёшли аёллар ҳам она бўлишган.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Бепуштлик экстракорпорал уруғлантириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!