...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонлик оғуфуруш қўлга тушди


20:31, 10.05.2016 Жамият
 3 809

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Пахтаобод туманида яшовчи 31 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 288 граммдан зиёдроқ  “гашиш” гиёҳванд моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги Матбуот хизмат хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, олиб борилган суриштирувлар натижасида ёнидан гашиш моддаси топилган шахс ушбу гиёҳванд моддасини  44 ёшли маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олгани аниқланган. Ўша фуқаронинг уйи текширилганда эса 105 граммдан ортиқроқ “гашиш” гиёҳванд моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Теглар:ИИВ Жиноят Гашиш Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар