...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёт бўлинг! 14-15 май кунлари Ўзбекистонда кучли шамол кузатилиши айтилди


19:31, 10.05.2016 Жамият
 12 390

Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Аввалроқ, 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Тошкентда кучли шамол ва момақалдироқ оқибатида кўплаб дарахтлар автомобиллар устига ағдарилган ҳақида хабар берган эдик. Бундай ҳолат яна кузатилиши мумкин.
 
Гидрометрология хизмат марказидан хабар беришларича, 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
 
14-15 май кунлари республикамиз бўйича ҳаво ҳарорати ўртача 25-30 даража иссиқ бўлиши кутимоқда. 

Теглар:Шамол Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ada
16:59 17.05.2016

Янгикургонда 9-майдан буён ёмгир


Фарход
09:41 16.05.2016

Жиззах шахрида шамол кузатилмади, мамакалдирок булди лекин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар