...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг яхши пляжлар рўйхати эълон қилинди


18:55, 10.05.2016 Олам
 9 318

Испания бу рўйхатда 30 йилдан бери етакчилик қилиб келмоқда

Испаниядаги пляжлар Экологик таълим фонди (FEE) томонидан 2016 йилда дунёдаги энг яхши пляжлар мавжуд мамлакатлар қаторида, энг намуналиси сифатида тан олинди. Бу  ҳақда Атроф-муҳит ва истеъмолчиларни хабардор қилиш Ассосацияси хабар бермоқда.
 
Испания бу йил Экологик таълим фондининг жами 586 та мовий байроғини қўлга киритди. Бундай байроқлар сертификат билан бирга турли мамлакатлардаги пляжларга ҳар йили 4 асосий мезон асосида берилади. Булар:
  1. Сувнинг сифати;
  2. Дам олувчиларга экологик билим  ва маълумот бериш;
  3. Атроф-муҳитни қўриқлаш;
  4. Хавфсизликни таъминлаш.
 Бу йил Испания ўзининг ўтган йили қўлга киритган рекордини янгилади. Ўтган 2015 йили у жами 577 та мовий байроқни қўлга киритганди. Айтиш лозимки, 1987 йил жорий этилган ушбу сертификатлаш тизими пайдо бўлганидан буён Испания 30 йил давомида пляжлари талабга жавоб берадиган давлатлар рўйхатининг бошида турибди.
 
Испания давлати ичида пляжларнинг сифати бўйича Валенсия – 125 та мови байроқ, Галисия – 123 та мовий байроқ, Каталония – 98 та мовий байроқ, Андалусия – 76 та ҳамда Балеар ороли – 45 та мовий байроқни қўлга киритган.
 
Дунёдаги энг яхши пляжлар мавжуд мамлакатлар рўйхатида Туркия – 444 та мовий байроқ, Греция – 430, Франция – 400, Португалия – 315 та мовий байроқ билан Испаниядан кейинги ўринни эгаллаб турибди.
Умида Якубова

Теглар:Дунёдаги энг яхши пляжлар Испания Экологик таълим фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!