...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда полиция ходимлари кетаётган автобус портлатилди


11:15, 02.02.2017 Олам
 2 674

Микроавтобус йўл устига жойлаштирилган қўлбола портловчи воситанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб портлаб кетган.

2 февраль куни Ҳиндистоннинг шарқий қисмида полициячилар соқчилар отрядига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 7 киши вафот этган. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, воқеа Андхра-Прадеш ва Орисса штатлари чегарасида юз берган. Микроавтобус йўл устига жойлаштирилган қўлбола портловчи воситанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб портлаб кетган. Автобус ичида ўқиш учун бошқа шаҳарга йўл олган 12 нафар соқчилар отряди бўлган. Айни вақтда 7 ҳарбий вафот этгани хабар қилинмоқда, аммо қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Бу жангарилар Ҳиндистоннинг жунглиларида макон топган гуруҳ бўлиб, улар тез-тез ҳукумат вакилларига қарши ана шундай босқинчилик ҳаракатларини амалга ошириб туришади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Портлаш Ҳарбийлар Андхра-Прадеш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!