...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарё ва Жиззах вилояти ҳокимлари Сенатор этиб сайланди


11:02, 02.02.2017 Жамият
 2 847

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида  Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масаласи муҳокама қилинган эди.  
 
27 январь куни Термизда Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
 
Шу куни Жиззах вилоятида ҳам Халқ депутатлари Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
 
Куни кеча Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган навбатдаги йиғилишда 27 январь куни Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган мажлислар баённомаларига асосан Улуғбек Узаков ва Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.
 
Шунингдек, мажлисда айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
 

Теглар:Олий Мажлис Сенати Эркинжон Турдимов Улуғбек Узаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар