...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари муҳокама қилинди


10:47, 02.02.2017 Жамият
 2 407

Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

2017 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
 
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Данияр Сидиков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар