...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳилола Ҳамидова Дилмурод Агзамовнинг ортидан қувиб Таиландгача борди


14:14, 28.01.2017 Шоу-бизнес
 8 299

Хонанда дам олиш учун Таиландга отганган Дилмурод Агзамов ва Рустам Муродовларнинг ортидан йўлга чиқди.

Аввалроқ, хонанда Ҳилола Ҳамидованинг “Соғиндим” номли янги қўшиғини сайтимиз орқали премьера қилган эдик. Янги йилни янги ижод маҳсуллари билан бошлаган Ҳилола Ҳамидова навбатдаги қўшиғига клип суратга олдириш учун клипмейкер Дилмурод Агзамовнинг ортидан Таиландгача борди.
 
Гап шундаки, Ҳилола Ҳамидованинг ижодида сифатли клиплар кам. Навбатдаги “Соғиндим” номли қўшиқ эса омадли чиқди. Албатта, бу қўшиққа сифатли клип суратга олдириш керак. Хонанда бунинг учун режиссёр Дилмурод Агзамов ва тасвирчи Рустам Муродовга мурожаат қилди. Дам олиш учун Таиландга отланган Агзамов ва Муродов Ҳилоланинг таклифини рад этишган.
 
Таиланд сафаридан хабар топган Ҳамидова ҳам жомадонини йиғдию Таиландга йўлга чиқди ва Дилмурод Агзамовга клип олдириб қайтди.
 
Эътиборли жиҳати шундаки, “Соғиндим” миллий эстрада йўналишида куйланган қўшиқ. Клип эса Таиландда суратга олинди. Қизиқ, хонанданинг миллий қўшиққа Таиланд оролларида олдирган клипи кетган сарф-харажатни оқлармикин?
 
Ҳилола Ҳамидованинг янги қўшиғига суратга олинган видеоклипни тез орада сайтимиз орқали томоша қиласиз. 

Теглар:Ҳилола Ҳамидова Дилмурод Агзамов Рустам Муродов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!