...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳазил кунида туғилган жиддий инсонлар


09:33, 01.04.2016 Олам
 5 001

1 апрель дунёнинг кўплаб мамлакатларида "ҳазил куни" сифатида нишонланади

1 апрель дунёнинг кўплаб мамлакатларида Ҳазил-мутоиба куни, чув тушириш куни сифатида нишонланади. Янги Зеландия,  Ирландия,  Буюк Британия,  Австралия ва Жанубий Африка каби давлатларда 1 апрель санасида ҳазиллар фақат кун ярмигача қилинади.  Кимдир куннинг иккинчи ярмида ҳазил қилса,  уни “апрель аҳмоғи” деб атайдилар. 

Қуйида 1 апрель Ҳазил кунида таваллуд топган жиддий инсонлар билан таништирамиз.
 
Франсуа Виён – 1431 йил 1 апрелда туғилган. У француз шоири ва ёзувчиси. Унинг “Эпитафия” ва “Катта васият” каби машҳур асарлари бор.


 
Отто фон Бисмарк –1815 йил 1 апрелда таваллуд топган. У машҳур сиёсатчи, Германия империясининг биринчи канцлери. Жаҳон сиёсатида Германияни бирлаштирувчи сифатида ном қозонган. Унга “Темир канцлер” деб лақаб қўйилган.


 
Николай Васильевич Гоголь – 1809 йил 1 апрелда дунёга келган. Рус классик адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири. У лирика билан сатирани мукаммал даражада боғлай олган. Энг машҳур асарлари:  “Ревизор”, “Ўлик жонлар”,  “Вий” ва бошқалар.


 
Александр Сергеевич Яковлев – 1906 йилнинг 1 апрелида туғилган.  У “Як” самолётини яратган авиаконструктордир. Яковлев ўз даврининг энг зўрларидан бири сифатида тан олинган.


 
Абрахам Харольд Маслоу – 1908 йил 1 апрелда таваллуд топган. У машҳур америкалик психолог бўлиб, гуманистик психологиянинг асосчиси ва “Маслоу Пирамидаси” (инсон эҳтиёжлари пирамидаси) муаллифи ҳисобланади.


 
Милан Кундера – 1929 йилнинг 1 апрелида туғилган. Чехиялик ёзувчи. У ўзининг “Борлиқнинг чидаб бўлмас енгиллиги” ва “Мангулик” романлари билан машҳур. 

Руслан Сулаймонов

Теглар:1 апрель Франсуа Виён Отто фон Бисмарк Николай Васильевич Гоголь Александр Сергеевич Яковлев Абрахам Харольд Маслоу Милан Кундера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!