...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаво зарбалари натижасида 50 нафар хусий жангарилари ўлдирилди


14:06, 25.12.2017 Олам
 2 187

Хусийлар Саудия Арабистони томон икки марта ракета зарбаси беришга ҳаракат қилганди. Аммо Саудия Арабистони ҳарбийлари бу ракеталарни уриб туширишди.

Аввалроқ, Яманда бўлаётган қуролли тўқнашувлар тўғрисида хабар берган эдик. 
 
Бугун, Саудия Арабистон бошчилигидаги коалиция ҳарбий кучлари томонидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида, Яманнинг ғарбида, камида 50 нафар хусий жангарилари ҳалок бўлган. Шунингдек, Саудия Арабистони томон учирилишга тайёрланаётган ракета ҳам портлатиб юборилган.
 
Шиаларнинг “Ансори Аллоҳ” ҳаракатининг хусийлари 2014 йилдан бошлаб Яман ҳукуматига қарши уруш олиб бормоқда. Яман ҳукуматини эса, Саудия Арабистони бошчилигидаги бир қатор араб давлатлари қўллаб келади.
 
Охирги вақтларда хусийлар Саудия Арабистони томон икки марта ракета зарбаси беришга ҳаракат қилганди. Аммо, Саудия Арабистони ҳарбийлари бу ракеталарни уриб туширишга муваффақ бўлишди.
 
Коалицияга кирувчи давлатлар телеканалларининг маълум қилишича, “Коалиция ҳарбийлари томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида Эрон томонидан қувватланадиган хусий жангариларининг 50 нафари ҳалок бўлган”.
 
Шунингдек, Рас-Иса бандаргоҳи атрофидаги қанотли ракета, учирилишидан салгина олдин, учириш майдончаси билан биргаликда йўқ қилинган.
 
Маълум қилинишича, кеча, 24 декабр куни ҳам  коалиция ҳарбийлари қўзғолончилар эгаллаб олган Яман пойтахти Сана шаҳрининг ғарбий қисмини бомбалаган.
 
Телеканалларнинг хабар беришича, Яман ҳукумати қуролли кучлари ҳам қўзғолончиларни бир қанча ҳудуддан қувиб чиқаришга муваффақ бўлган. 
Обил Сафаров

Теглар:Яман Хусийлар Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!