...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалокатга учраган Россия самолётида қандай унвонга эга ҳарбийлар бўлгани аниқланди


10:48, 07.03.2018 Олам
 4 395

Ан-26 ҳарбий самолёти қулаши билан боғлиқ қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Суриядаги Хмеймим ҳарбий авиабазаси яқинида Россиянинг Ан-26 ҳарбий самолёти қулаши натижасида 39 нафар рус ҳарбийлари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Россия Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбийларни аниқлаштириб маълумот берди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар қилди.


 
Маълумотга кўра, самолёт бортида бир нафар генерал-майор ва пропоршик, 27 нафари офицерлар, қолгани шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида оддий фуқаролар бўлмагани таъкидланган.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин воқеа юзасидан ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига таъзия билдирди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Россия ҳарбийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!