...
МЕНЮ
ONLINE TV

WannaCry‘нинг 195 мингдан зиёд ҳужуми қайтарилди


14:19, 16.05.2017 Олам
 1 933

Avast – компьютер ахбороти хавфсизлигини таъминловчи йирик компаниялардан биридир.

Avast антивирусининг асосчиси WannaCry вирус-шифрловчи ёрдамида 195 мингдан зиёд хакерлик ҳужумлари аниқланганини қайд этди.
 
Бу ҳақда Avast ваколатхонасининг раҳбари хабар қилди. Унинг айтишича, кибер жиноятчиларнинг ҳужуми давом этмоқда.
 
“Биз фойдаланувчилар мосламаларига 195 мингдан ортиқ ҳужум уринишларини қайд этдик ва уларнинг ҳаммасини тўхтатиб қолдик. Бироқ эпидемия кескин давом этмоқда. Барча компаниялар ва фойдаланувчиларга антивирус ҳимояси ва Windows операцион тизимининг янгиланган версияларини ўрнатишни ҳамда шубҳали файллар, манбалар ва хатларни очмасликни тавсия қиламиз”, деб қўшимча қилди эксперт.
 
Аввалроқ Европол директори Роб Уэйнрайт катта ҳажмдаги киберҳужум 12 майдан бошлаб дунёнинг 150 мамлакатида 200 мингдан фойдаланувчиларга зарар етказгани, Avast антивирусининг ишлаб чиқарувчилари WanaCrrypt0r 2.0 вируси ёрдамида амалга оширилган 57 минг хакерлик ҳужуми ҳақида хабар берган эди.
 
Компания маълумотларига кўра, вирус аввало Россия, Украина ва Тайванда кенг тарқалган. “Касперский Лабораторияси”да жума куни дунёнинг 74 мамлакатида бўлиб ўтган 45 минг хакерлик ҳужумига уринишлар хақида айтиб ўтдилар. Ҳужумга урунишларнинг аксарияти Россияда кузатилган.
 
Хакерлар АҚШ миллий хавфсизлик Агентлигининг ўзгартирилган зарар етказувчи дастуридан фойдалангани ҳақида ҳам аввал хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, Avast – компьютер ахбороти хавфсизлигини таъминловчи йирик компаниялардан биридир. Антивирусга 1988 йилда чехиялик Эдуард Кучера ҳамда Павел Баудиш томонидан асос солинган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:WannaCry вирус Avast 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!