...
МЕНЮ
ONLINE TV

Воронежда ўзбекистонлик эркак полициячига пора таклиф қилди


18:14, 05.06.2017 Олам
 3 413

Пора олишга ундаш юзасидан қўзғатилган жиноий иш судга оширилди.

Россиянинг Воронеж вилоятида маҳаллий полиция ходими ўзбекистонлик томонидан таклиф қилинган порани рад этди. Бу ҳақда Воронеж қидирув қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
 
43 ёшли ўзбекистонлик муҳожир Терновский туманида яшаб меҳнат қилиб келган. Ишга рухсат берувчи патент муддати тугагач, номаълум сабабга кўра муҳлатни узайтирмаган.
 
Бундан хабар топган полиция ходими қоидабузарга нисбатан маъмурий протокол тузишга қарор қилган. Ўзбекистонлик эркак эса ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун полициячига 15 минг рубль (тахминан 1 миллион сўмдан ортиқ) таклиф этган.
 
Шу заҳотиёқ ўзбекистонлик муҳожир жиноят жойининг ўзида полиция оператив ходимлари томонидан қўлга олинган. Қидирув қўмитасида пора олишга ундаганлик учун жиноий иш қўзғатилган. Шу кунларда тергов ниҳояланган. Энди айбдорга қандай жазо белгиланишини суд ҳал қилади.  
 
Ўзбекистонлик эркак пора бермоқчи бўлганидан ҳамияти озор чеккан “ҳалол” росссиялик полициячилар жиддийроқ жияноятларга ҳам шундай ҳушёр муносабатда бўлишади, деб умид қиламиз. 
Ноила Умарова

Теглар:Воронеж ўзбек пора ҳалол полициячи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!