...
МЕНЮ
ONLINE TV

Волгоградда адабиётлар билан таъминланган ўриндиқ яратилди


12:18, 31.07.2017 Олам
 1 790

Ўриндиқнинг суяниш қисмига `QR`-коди жойлаштирилган бўлиб, кодни юклаб олиш орқали смартфон ёки планшетга исталган адабиётни сақлаб олиш мумкин.

Гўзал табиат, мусаффо осмон остида ўриндиқда ўтириб, китоб ўқиш нақадар мароқли, шундай эмасми? Россиянинг Волгоград шаҳри аҳолиси энди шундай имкониятга эга. Энди китобхонлар учун бу ерда адабиётлар билан таъминланган ўриндиқ мавжуд.
 
Ўриндиқнинг суяниш қисмида `QR`-коди жойлаштирилган бўлиб, кодни юклаб олиш орқали смартфон ёки планшетга исталган адабиётни кўчириб олиш мумкин. Ҳозирда ўриндиқ дастурий хотирасида 100 хил электрон адабиёт мавжуд.
 
 Қолаверса, ўриндиқда ўтирганча китобни ўқиш шароити ҳам яратилган. Ўриндиқ оғирлиги 300 кг бўлиб, унда бемалол ўтириш мумкин. Унинг юқори қисми ёмғирдан ҳимояловчи махсус плёнка билан ёпилган. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Волгоград Смартфон планшет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!