...
МЕНЮ
ONLINE TV

Планшет уч ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди


14:57, 27.09.2018 Жамият
 10 355

Фарзандини чалғитиш учун планшет берган она энди афсусда…

Испаниянинг шимоли-ғарбидаги Вилянува де Арус шаҳарчасида ноёб учрайдиган ўлим ҳолати қайд этилди.
 
3 ёшли қизи билан кетаётган аёл ўз машинасида мактаб автобусинининг орқа томонини уриб юборган. Тўқнашув у қадар ҳам жиддий тарзда рўй бермаган. 26 ёшли ҳайдовчи аёл ва автобусдаги бир бола енгил жароҳат олган ҳолда, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Лекин…
 
Лекин аёлнинг 3 ёшли қизи қўлидаги планшет зарбасидан ҳалок бўлган.
 
Гап шундаки, қизча онаси томонидан машина ўриндиғига маҳкам боғлаб қўйилган ҳамда унинг қўлига планшет тутқазиб қўйилган эди. Оқибатда машина автобусга урилган пайтда планшет қизчанинг бош қисмига урилган ҳамда унинг ўлимига сабаб бўлган.
 
Кўпгина жамоатчилик вакиллари онани болага эътиборсизликда айбламоқда.
 
Йўл патрул хизмати ходимлари эса ҳайдовчиларни машина саёҳатлари давомида фарзандарига электрон қурилмаларни бермаслика чақирмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Планшет Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар