...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Тошкентга етиб келди


23:55, 18.10.2018 Жамият
 14 702

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ниҳоят Ўзбекистонга етиб келди. Президент ўтирган самолёт Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнди.

Эртага, 19 октябрь куни Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган сиёсий мулоқотнинг давоми сифатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳолати юзасидан фикр алмашадилар. Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинади.  

Ташриф кун тартибидан долзарб халқаро масалалар, жумладан, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш масалалари ҳам ўрин олган.   Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2019-2021 йилларда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги келишув, “Суффа” халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” ва бошқа муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.  

Ташриф давомида, шунингдек, Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ва ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кутилмоқда. Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик I Форумида ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Теглар:Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар