...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Локомотив” 1-турда рақибини янчиб ташлади


20:05, 12.02.2018 Спорт
 3 557

“Темирйўлчилар” Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал- Ваҳда” жамоасига қарши ўйин ўтказдилар.

Бугун, 12 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё чемпионлар лигасида дастлабки учрашувини ўтказди.
 
Мавсумдаги илк ўйинда “темирйўлчилар” Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” жамоасига қарши ўйин ўтказдилар.
 
Учрашув “Локомотив” футболчилари учун муваффақиятли ўтди. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари ўз майдонида кечган баҳсда рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта гол кирита олдилар.
 
“Локомотив” сафида голларни Нивалдо, Сардор Рашидов, Икром Алибоев (дубль) лар киритган бўлсалар, рақиб футболчиларидан бири автогол муаллифига айланди. Шу тариқа, “Локомотив” ОЧЛнинг дастлабки учрашувида ўз ҳисобига қимматли бўлган уч очкони қўшиб қўйди.
 
ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур
“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Ваҳда” (БАА) 5:0.
Голлар: Нивалдо 25, - 1:0. Икром Алибоев 53, - 2:0. Салим Султон Ал Шаржи 55 автогол, - 3:0. Сардор Рашидов 58, - 4:0. Икром Алибоев 87, - 5:0.
 
“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо (27.Сардор Рашидов, 36), 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (8.Шерзод Каримов, 82), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (88.Игорь Йелич, 76), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
 
“Ал Ваҳда”: 50.Рашид Ал Сувайди, 4.Салим Султон Ал Шаржи, 5.Муҳаммад Абдулбосит (77.Халил Иброҳим, 79), 10.Исмоил Матар, 12.Муҳаммад Салим (7.Муҳаммад Ал Шеҳи, 56), 15.Носир Абдулходи (70.Муҳаммад Рашид, 72), 19.Холид Иброҳим, 22.Балаж Жужак, 36.Аҳмад Салмон, 37.Аҳмад Рашид, 42.Муҳаммад Салмон.
 
Огоҳлантиришлар: Салим Султон Ал Шаржи 34, Балаж Жужак 41.
 Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ал-Ваҳда Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!