...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Юлдузлар ЙТҲ ҳақидаги роликда суратга тушди


10:39, 24.08.2017 Шоу-бизнес
 4 437

“Ҳаётни сақлаб қоламиз” шиори остидаги мазкур видеоролик жамиятнинг эътиборини ЙТҲларига жалб қилишга қаратилган.

Ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари сабаб ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмади. Баъзан бошқа кимсаларнинг айби бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлади. Айниқса, ёш болаларнинг қурбон бўлиши ачинарли ҳолат. Автомобиль пайдо бўлибдики, йўл қоидасига риоя қилиш лозимлиги таъкидланади.
 
Бунинг таъсир кучини ошириш мақсадида телевидение, радиостанциялар каби турли ахборот воситаларидан  фойдаланилиши сир эмас. Яқинда ўзбек эстрадасининг юлдузлари иштирокида шундай ғояни акс эттирган видеоролик тайёрланди.
 
“Сохраним жизни” ёки “Ҳаётни сақлаб қоламиз” шиори остида ишланган роликда Ўзбекистонда рўй берган мудҳиш ЙТҲлар ва уларнинг оқибатида вафот этган кишилар тақдири ҳақида қисқача маълумотлар берилган. Ўзбек ва рус тилларида тайёранган видеороликда Рашид Ҳолиқов ва унинг ўғли Санжар Ҳолиқов, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Ойбек ва Нигора, Саида, Шаҳло Аҳмедова, Сардор Раҳимхон, Севара, Достон Убайдуллаев, Шерзодбек, актриса Юлдуз Ражабова каби ижодкорлар иштирок этишган.
 
Мазкур видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ижтимоий видеоролик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!