...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ёшлар етакчилари учун бир ҳафталик ўқув-тренинглар ташкил этилади


12:02, 13.10.2017 Жамият
 2 149

Мазкур лойиҳа Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ажойиб хушхабар! Республикадан сараланган ёшлар етакчилари Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида ўқиш имкониятига эга бўлди!
 
Республиканинг намунавий ва ихтисослашган мактабларидан саралаб олинган 28 нафар ёшлар етакчилари учун Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида 16–21 октябр кунлари ўқув-тренинглари ташкил этилмоқда.

Бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
 
Лойиҳа мақсади — етакчиларни инновацион лойиҳалар яратишга ва тренерликка тайёрлаш, лидерлик, нотиқлик, тайм-менежмент, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган мастер-класс ва тренинглар орқали уларда кўплаб кўникмаларни шакллантириш.

Бу лойиҳага халқаро тоифадаги малакали тренерлар жалб қилинган. Лойиҳа ва тренерлар гуруҳи ҳақидаги батафсил маълумотларни ёшлар учун — YU саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.
Улуғ БЕК

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети Ўқув-тренинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар