...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қувайтда мухлислар жойлашган трибуна қулаб тушди


15:41, 06.01.2018 Спорт
 4 521

Ғалабани нишонлаётган уммонлик мухлислар жойлашган трибуна бирданига қулаб тушди.

Кеча, 5 январь куни Қувайтда Уммон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ўртасида Форс кўрфази кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди.
 
Ўйин якунлангандан сўнг, Уммон терма жамоаси мухлислари ғалабани нишонлаш вақтида стадион трибуналарининг бирини бузиб юборишди.
 
Натижада, 30 га яқин киши тўпланиб турган одамларнинг устига йиқилиб тушишган.
 
Аммо, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий талофат кўрмаган. Енгил тан жароҳати олган жабрланувчилар ўз вақтида шифохонага етказилган.
 
Маълумот учун, Уммон терма жамоаси пенальтилар сериясида БААни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи марта Форс кўрфази кубокини қўлга киритди.
Акмалхон Эшонхонов
 

 

Теглар:Қувайт мухлислар Уммон БАА Форс кўрфази кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!