...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Чемпионларни мағлуб этган кенияликлар жавоб ўйинда ҳам ғалаба қозониш илинжида


13:30, 25.03.2018 Спорт
 2 932

Африкаликлар иккинчи ўртоқлик ўйинига ҳам жиддий тайёргарлик кўришяпти.

23 март, жума куни Андижонда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказган Кения ОТЖ аъзолари айни дамда Фарғона шаҳрида машғулот олиб боришмоқда.
 
Хабарингиз бор, африкаликлар 26 март куни “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказишади.




 
Кения олимпия терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинига ҳам жиддий тайёргарлик кўряпти. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса иккинчи учрашувда кениялик рақибларидан реванш олиш ниятида.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ ўйини 26 март куни Фарғонади “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Кения 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!