...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венгер Япония терма жамоасини бошқаришга асосий номзод


15:31, 20.07.2018 Спорт
 1 606

Арсен Венгерда Японияда ишлаш бўйича тажриба бор.

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Япония терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
 
Маълумотга кўра, франциялик 68 ёшли мутахассис кун чиқар юрт бош жамоасига асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Маълумки, Венгерда Японияда ишлаш бўйича тажриба бўлиб, у 1995/96 йил мавсумида “Нагоя Грампус” клубида фаолият олиб борган.
 
Маълумот учун, Япониянинг айни вақтдаги мураббийи Акира Нисинонинг амалдаги шартномаси июлнинг сўнгги кунида якунига етади ва бу шартнома узайтирилмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Япония жаҳон чемпионати мусобақасида 1/8 финал босқичида Бельгияга 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Япония Арсен Венгер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!