...
МЕНЮ
ONLINE TV

Велосипедда дунё бўйлаб саёҳатнинг янги рекорди қайд этилди!


14:10, 19.09.2017 Бу қизиқ
 2 104

Велосипедда дунёни айланиб чиқиш бўйича аввалги рекорд 123 кунга тенг эди...

Шотландиялик Марк Бомонт велосипедда дунё бўйлаб саёҳат қилди. Энг муҳими, у рекорд натижа қайд этди.
 
Бир сўз билан айтганда, Марк Бомонт 79 кун ичида велосипедда дунёни айланиб чиқишга муваффақ бўлди!
 
Тўғри, Ер сайёрасининг жуда катта қисми океан ва денгизлардан иборат. Рекордчи қуруқлик бўйича велосипедда, океан устидан эса...
 
Марк Бомонт июль ойида марафонни Франциядан бошлади ва 18 сентябрь куни кечаси якунлади.
 
У Парижга 79 кундан сўнг яна қайтиб келди. Ер сайёрасини айланиб, яна дастлабки нуқтага қайтди!
 
Марк Бомонт шу тариқа рекорд ўрнатишга эришди. Велосипедда дунёни айланиб чиқиш бўйича аввалги рекорд 123 кунга тенг эди.
 
Қарийб 30 минг километр масофани босиб ўтиш учун Бомонт кунига ўртача 386 км масофани забт этиши керак эди.
 
У Европа давлатларидан Россия Федерацияси ҳудудига, сўнгра Мўғулистонга, Мўғулистондан эса Хитойга ўтди.
 
Кейин эса самолёт орқали Австралия ва Янги Зелландияга борди. Кейинги манзили Шимолий Америкага ҳам самолётда етиб борди.
 
Ниҳоят Портуалияга учиб келгач, Испания орқали Парижга велосипедда келди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Марк Бомонт Дунё бўйлаб саёҳат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!