...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлик биноси олдида машина портлатилди: 2 киши қурбон бўлди


11:33, 29.11.2017 Олам
 5 008

Портлаш “Ал-Қоида”томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Бугун, 29 ноябрь куни Яманнинг Аден шаҳрида жойлашган Молия вазирлиги биносида номаълум кимсалар автомобилни портлатиб юборишди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, портлаш натижасида 2 киши қурбон бўлди, яна 4 нафари яраланди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш қуввати юқори бўлганлиги туфайли вазирлик жойлашган 6 қаватли бинога сезиларли даражада шикаст етказган. Бино атрофида жойлашган кўплаб уйларнинг ойналари ҳам синиб кетган.
 
Тахминларга кўра, портлаш “Ал-Қоида”томонидан амалга оширилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Молия вазирлиги олдидаги портлаш Яман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!